• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 февраля 17:29

Тошкентда бир оиланинг 3 нафар аъзосини "Умра" зиёратига юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар фуқаро ва унинг ота-онасини 3150 АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига бориши учун "виза" ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилишган.

436
0
t.me/Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "A.A." МЧЖнинг норасмий ишчиси А.А. ва бошқалар фуқаро Г.Б. ва унинг ота-онасини жами 3 150 АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига бориши учун "виза" ҳужжатларини тайёрлаб, "Умра" зиёратига юборишларини ваъда қилишган. Олдиндан келишилган пулдан бўнак сифатида 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

436
0

Комментарии