• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 16:34

Хоразмда қарийб 20 кг симобни сотаётган шахс қўлга олинди

У “шартли харидор”га мазкур симобни 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.

1108
0
t.me/xorazmbojxonauz

Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Янгиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилди

Тадбир давомида Хива шаҳрида яшовчи фуқаро тадбирга жалб этилган “шартли харидор”га 4 (тўрт) дона шиша идишларда сақланган, сал кам 20 кг бўлган симоб моддасини жами 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумки, симоб моддаси хавфли юклар тоифасига киради ҳамда уни ташиш, сақлаш ва муомалага киритиш махсус тартиб ҳамда рухсатнома асосида амалга оширилади.

1108
0

Комментарии