• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 февраля 10:18

Самарқанд аэропортида аёлларни жинсий эксплуатация қилиш учун Туркияга олиб кетишга уриниш фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Туркияга кетаётган 2 аёл тўхтатиб қолинди: уларнинг сафарини Туркияда бўлган ўзбекистонлик аёл ташкиллаштирган.

703
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида кетаётган 22 ва 36 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи аёллар ушланди.

Аниқланишича, уларнинг авиачипталари ва бошқа харажатлари ҳозирда Туркияда бўлиб турган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан тўланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

703
0

Комментарии