• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 12 февраля 12:56

Футбол бўйича U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистонга кимлар рақиблик қилади?

Ушбу Осиё кубоги Қатарда бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради.

608
0
ЎФА

Бугун, 12 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича U-17 терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Австралия, Ҳиндистон ва КХДР терма жамоалари билан "D" гуруҳдан ўрин олишди. Қуръа ташлаш якунларига кўра барча жамоалар ўз рақибларини билиб олишди.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та терма жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

608
0

Комментарии