Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижорат соҳасидаги мурожаатлар асосида 7,3 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати.
Рақобат қўмитасига ўтган 2025 йилда электрон тижорат соҳасида 3 100 га яқин мурожаатлар келиб тушган.
Олиб борилган таҳлилларга кўра, мурожаатлардаги эътирозларнинг аксарияти қуйидаги ташкилотларга тегишли эканлиги маълум бўлди:
— 851 та (27,8 %) - Uzum Market;
— 842 та (27,6 %) - Uzum Nasiya;
— 329 та (10,8 %) - Yandex;
— 168 та (5,5 %) - Texnomart;
— 166 та (5,4 %) - Ishonch;
— 150 та (4,9 %) - Alif shop (alif moliya, alif nasiya);
— 115 та (3,8 %) - Uzum Tezkor;
— 56 та (1,8 %) - Openshop.uz;
— 54 та (1,8 %) - ZoodMall;
— 46 та (1,5 %) - IDEA.
Қайд этилишича, ўрганиш жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларининг таъминланиш даражаси баҳоланган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар шакллантирилган.
Электрон тижорат субъектлар томонидан амалга оширилган хизматларда шартнома ва унинг шартлари, кафолат муддатидаги сервис муаммолари, нуқсонли товарни алмаштириш, рекламаларида нотўғри маълумот берилиши, амалга оширилган тўловлар ва етказиб бериш хизматида ҳамда кредит асосида сотиб олинган нуқсонли товарларни алмаштириш каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда камчиликлар аниқланган.
Мазкур мурожаатларда қайд этилган ҳолатлар ташкилотлар томонидан ижобий бартараф этилишлик даражаси ҳам баҳоланиб, деярли 84,8 % истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинган.
— IDEA – 46 та (84,8 %);
— Uzum Tezkor – 115 та (82,6 %);
— Ishonch – 166 та (81,3 %);
— ZoodMall – 54 та (79,6 %);
— Texnomart – 168 та (79,2 %);
— Openshop.uz (https://t.me/RaqobatGovUz) – 56 та (76,8 %);
— Alif shop – 150 та (75,3 %);
— Uzum Market – 851 та (72,7 %);
— Uzum Nasiya – 842 та (71,9 %);
— Yandex – 329 та (63,5 %).
Ўрганишлар натижасида ҳуқуқлари бузилгани аниқланган 9,6 млн. нафар истеъмолчига 7,3 млрд сўм миқдорида етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Комментарии