• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 12 февраля 12:00

Валютада йиллик 7%: InfinBANK Infin Yangilik омонатини тақдим этди

InfinBANK мижозларнинг барқарорлик ва ишончлиликка бўлган талабига жавоб бериб, ўзининг шартлари билан ажралиб турадиган янги омонатни тақдим этмоқда.

433
0
uznews.uz

Infin Yangilik валюта омонати юқори даромадлилик, мослашувчанлик ва қулайликни ўзида мужассам этган бўлиб, айнан бугунги кунда барқарорликка ва маблағларни оқилона кўпайтиришга интилаётган мижозлар излаётган имкониятдир.

Infin Yangilik – бу 18 ойлик муддатга мўлжалланган, йиллик 7% ставкага эга хорижий валютадаги омонат. Омонатни очиш учун минимал сумма 500 АҚШ доллари бўлиб, юқори чегара белгиланмаган.

Омонатнинг асосий афзалликларидан бири унинг мослашувчан шартларидир. Мижоз дастлабки уч ой ичида омонатни тўлдириши, шунингдек, минимал қолдиқни сақлаб қолган ҳолда маблағларни қисман ечиб олиши мумкин. Бу, айниқса, келажакда молиялаштиришни режалаштираётган, ҳаракат эркинлигини сақлаб қолмоқчи бўлганлар учун долзарб.

Фоизларни ҳисоблашдаги ёндашув алоҳида эътиборга лойиқ. Омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда ҳам даромад сақланиб қолади:

- 12 ойгача ёпилганда йиллик 6,3% ставка қўлланилади;
- 13-ойдан бошлаб мижоз йиллик 7% тўлиқ ставкани олади.

Шу билан бирга, агар омонат 12 ойдан олдин ёпилса, илгари тўланган фоизлар 6,3% ставкада қайта ҳисобланади ва омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. 12 ойдан сўнг фоизлар тўлиқ миқдорда йиллик 7% ставкада тўланади. Бундай механизм шартларнинг мижоз учун шаффоф ва тушунарли бўлишини таъминлайди.

Infin Yangilik ни InfinBANK мобиль иловасида ва банкнинг исталган филиалида бир неча дақиқада очиш мумкин.

Infin Yangilik — бу ишончли омонат: юқори ставка, валюта даромади ва ортиқча чекловларсиз шартлар. Ишончлилик, шаффофлик ва пухта ўйланган молиявий воситаларни қадрлайдиган инсонлар учун ечим.

Тафсилотларни 1214 рақамига қўнғироқ қилиб, мобиль илова ёки сайт орқали билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

433
0

Комментарии