• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 февраля 09:34

Сомалида 50 нафар йўловчиси бўлган самолёт соҳилга фавқулодда қўнди

Самолётда учган вақтидан бироз ўтиб, техник носозликни аниқлаган ва фавқулодда қўнишни амалга оширган.

482
0
SCAA

Йўловчи самолёт Могадишо халқаро аэропортидан парвоз қилганидан кўп ўтмай Ҳинд океани соҳилига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда SONNA агентлиги Сомали Фуқаро авиацияси бошқармаси бош директори Аҳмад Моалим Ҳасанга таяниб хабар қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳаво кемаси Могадишодан Галькайо шаҳрига рейсни амалга ошираётган бўлган. Самолёт қўмондони техник носозликни аниқлаган ва шу сабабли парвозни орқага — учиб чиққан аэропортга қайтишга қарор қилган. Қўниш вақтида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган, тўсиқни уриб ўтган ва соҳилга қўнган.

«Бахтимизга, жабрланганлар йўқ», — деди Моалим Ҳасан.

Самолёт бортида жами 55 нафар одам бўлган. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида самолёт қанотлари шикастланган.

482
0

Комментарии