• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 18:51

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар бекор қилинди

11 февралдан республикадаги барча АГТКШлар одатдаги тартибда ишлай бошлайди.

584
0
uznews.uz

11 февраль соат 09:00 дан бошлаб барча ҳудудларда, шу жумладан Фарғона водийси вилоятларида метан заправкалар босқичма-босқич одатдаги тартибда ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни ҳароратнинг кескин пасайиши ва газга бўлган талабнинг ошиши сабабли газ қуйиш шохобчалари фаолиятига биринчи чекловлар киритилган эди.

1 февраль куни ҳаво исиши муносабати билан АГТКШлар 6 соатлик иш режимига ўтказилди, соат 10:00 дан 16:00 гача (Фарғона водийсидан ташқари, АГТКШларнинг иш вақти газ босимидан келиб чиқиб ва ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланган).

584
0

Комментарии