• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 сентября 2020

Ўзбекистон ва Тожикистон янги автотранспорт йўналишларини очади

Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди.

1078
0
Бухоро вилояти ИИБ

Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим билан Душанбеда учрашуви бўлиб ўтди. 

«Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди», дея Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлигига таяниб хабар бермоқда Asia-Plus.

Таъкидланишича, йўловчилар ва юк ташишни кўпайтириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари кўриб чиқилди. Янги транспорт йўналишлари қачон очилиши хабар қилинмаган. 

Тожикистонлик вазир сўнгги ойларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қай даражада муҳимлигини кўрсатганини таъкидлади. 

«Шунинг учун биз ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришимиз керак», дейди у. 

Қайд этилишича, 18 сентябрь куни ҳукуматнинг иқтисодий блоки ходимлари ҳамроҳлигида 172 нафар йирик бизнес вакилларидан иборат ўзбекистонлик ишбилармонлар делегацияси Душанбега ташриф буюрган.

1078
0