• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 февраля 13:27

“Оғир” маҳаллаларга даромад келтириш мақсадида кичик қуёш электр станцияларини ишга туширилади

Мазкур лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 110 млн АҚШ доллари миқдорида ажратилади.

273
0
Sputnik

“Оғир” маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

“Оғир” маҳаллаларга даромад келтирадиган актив сифатида 300–500 кВт соат қувватдаги кичик қуёш электр станцияларини ишга тушириш ҳамда мазкур лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 110 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган.

Қарорга кўра, 1 ой муддатда қуйидагиларни назарда президенти қарори лойиҳаси киритилиши белгиланди:

— кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳалаштириш, давлат экспертизасидан ўтказиш, тендер асосида пудрат ташкилотини аниқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш;

— кичик қуёш электр станцияларини фойдаланишга қабул қилиш ҳамда бошқариш;

— кичик қуёш электр станцияларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш.

273
0

Комментарии