• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 февраля 14:11

10 йил ичида Ойда, кейинчалик Марсда шаҳарлар барпо этилади — Илон Маск

SpaceX асосчиси ва таниқли миллиардер Илон Маск яқин ўн йилликларда Ой ва Марсда ўз-ўзини таъминлай оладиган шаҳарлар қуришни режалаштираётганини маълум қилди.

286
0
uznews.uz

Маск Х ижтимоий тармоғидаги чиқишларида Ойни асосий ва устувор лойиҳа сифатида кўраётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Марсга парвозлар фақат ҳар 26 ойда — сайёра Ерга энг яқин келадиган даврда амалга оширилиши мумкин. Ойга эса ҳар ўн кунда бир марта учиш имконияти мавжуд бўлиб, парвоз давомийлиги тахминан икки кунни ташкил этади. Марсга саёҳат эса ярим йилгача чўзилади. 

Миллиардер Ойдаги лойиҳа 10 йил ичида илк самараларини бера бошлашини, Марсда доимий шаҳар барпо этиш учун эса камида 20 йилдан ортиқ вақт талаб этилишини айтган.

Шу билан бирга, NASA ҳам сўнгги 50 йил ичида илк бор одамларни яна Ойга юборишга тайёргарлик кўрмоқда. “Артемида” дастурининг асосий мақсади — астронавтларни Ой юзасига қўндириш ва келажакда у ерда узоқ муддатли инсон фаолиятини йўлга қўйишдан иборат.

Дастур доирасидаги иккинчи учириш бир неча бор қолдирилган бўлиб, ҳозирда у тахминан 2026 йил март ойи бошларида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

286
0

Комментарии