• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 февраля 14:28

Тошкентда юк машиналарини назорат қилувчи янги инспекция автомобиллари пайдо бўлади

Транспорт назорати инспекциясига махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари топширилди. Улар юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилади.

733
0
t.me/Mintrans_uz

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига қарашли 2-автобус саройида ташкил этилган тадбирда Транспорт назорати инспекциянинг 14 та ҳудудий болим ходимларига махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари калитлари тантанали тарзда топширилди.

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари махсус автотранспорт воситалари ёрдамида юк автомобилларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилиши устидан самарали назорат олиб бориш имкониятига эга бўлишди. 

Махсус автотранспорт воситалари кузатув камералари, WiFi тизими, кўчма тарозиларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида исталган ҳудудда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун махсус генератор, қоида бузар автотранспорт воситаларини ушлаб туриш бошмоқлари билан таъминланган.

733
0

Комментарии