• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 7 февраля 12:15

Миллий гвардия қўмондони Баходир Ташматов Қўл жанги федерациясига раиси этиб сайланди

Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари Конференциясида Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, соҳавий раҳбарлар, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.

747
0
Миллий гвардия

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баходир Ташматов, Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, соҳавий раҳбарлар, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.

Тадбирда федерация фаолиятини такомиллаштириш, қўл жанги спорт турини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида янада ривожлантириш ҳамда федерация раҳбариятини сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Делегатлар томонидан Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баходир Ташматов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

747
0

Комментарии