Ўзбекистон Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вакиллари Россиянинг Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон манфаатлари соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (“Роспотребнадзор”) расмийлари билан видеоконференц алоқа тарзида мулоқот ўтказган.
Иккала томон коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши кураш ва COVID-19 профилактикаси учун ишлаб чиқилаётган вакцина масалаларини муҳокама қилган.
Учрашув давомида Ўзбекистон томони "Вектор" маркази ишлаб чиқарган коронавирусга қарши "ЭпиВакКорона" вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди, дея хабар бермоқда “Роспотребнадзор”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Гамалеи номидаги илмий тадқиқот институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган "Гам-КОВИД-Вак" вакцинасини мамлакатда эмлаш бўйича имкониятларни кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.