• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 13:08

Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Ушбу қоидабузарликлар қаторига хавфсизлик камарини тақмаслик, транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдаланиш, тезликни 20 км/соатгача ошириш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳамда бошқа ҳолатлар киритилган.

569
0
uznews.uz

Mахсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.

 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

— хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;

— транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;

— белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;

— тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

 Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жазо қўллаш муддатлари аниқ белгиланди.

Йўл қоидалари бузилганлиги фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилганда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланади.

 Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

569
0

Комментарии