• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 февраля 12:48

Икки вилоятда 2 кгдан ортиқ героиннинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи тўхтатиб қолиниши натижасида аҳолининг 100 минг дозага тенг бўлган заҳарланишининг олди олинди.

123
0

Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига уринишлар ва уларни интернет тармоғида тарқатиш каналлари аниқланди.

Хусусан, муқаддам судланган 1983 йилда туғилган фуқаро 1992 йилда туғилган жиноий шеригига 1 кг оғирликдаги героинни 38 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Уларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилиши натижасида аҳолининг 100 минг дозага тенг бўлган заҳарланишининг олди олинди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи фуқаро тезкор тадбир иштирокчисига 18 500 АҚШ долларига гиёҳвандлик воситасини сотган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилди. Маълум бўлишича, фуқаро шартли харидорга Telegram орқали Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудида жойлашган жойнинг манзилини бериб, у ерга оқ ва жигарранг рангдаги кукунсимон ва гранула аралашма кўринишидаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларни ташлаб кетганлиги аниқланган.

Тадбир давомида гумонланувчидан 18 500 АҚШ доллари, шунингдек, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар текшириб кўриш учун ашёвий далил тариқасида олинган.

Наманган вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази хулосасига кўра, олиб қўйилган модда таркибида гиёҳвандлик воситалари - моноацетилморфин ва диацетилморфин, модданинг ўзи эса героин гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Ушбу гиёҳвандлик моддасининг соф оғирлиги 1 кг 23 граммга тенглиги кўрсатилган. Қайд этилишича, 1 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси тахминан 5000 дозага тенг ҳисобланади.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, худди шунингдек уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида гумонланувчилар қамоққа олинган.

123
0

Комментарии