• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 12:18

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий огоҳлантириш жорий этилди

Маъмурий огоҳлантириш бир шахсга нисбатан бир йилда бир мартадан ортиқ қўлланилмайди.

390
0
Наманган вилояти ЙҲХБ

Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланилиши белгиланди. Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларда назарда тутилган, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қонунга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигига доир кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши мумкин.

Маъмурий огоҳлантириш ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш ҳамда унга расмий танбеҳ беришдан иборат бўлиб, у ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.

Ушбу чора Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1 ва 2-қисмлари, 128¹, 128², 128⁶, 135¹-моддалари ҳамда 138-моддаси 1 ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади.

Маъмурий огоҳлантириш шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, шунингдек, Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, маъмурий жазо қўллашга ваколатли орган томонидан берилади.

Қонунга мувофиқ, маъмурий огоҳлантириш бир шахсга нисбатан бир йилда бир мартадан ортиқ қўлланилмайди.

390
0

Комментарии