2025 йилда “Hududgazta’minot” АЖ комплаенс-назорат хизмати ходимлари ҳамда бошқа газ таъминоти хизматлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 173 645 та табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликлар натижасида истеъмолчиларга 774,6 млн куб метр газ учун жами 1 трлн 667 млрд 511 млн сўм миқдорида қўшимча тўлов ҳисоблаб чиқилди.
Шунингдек, 285 та ноқонуний «бункер» фаолиятига чек қўйилди, 12 355 та маиший газ баллони ва 137,7 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний савдоси олди олинди. Бундан ташқари, 95 тонна суюлтирилган газ ўғирлангани аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Комментарии