• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 февраля 14:05

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари аниқланди

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тўртта ҳокимликка огоҳлантирув хатлари юборилди, яна бир ҳокимликка нисбатан тақдимнома киритилди.

619
0
stat.uz

Сўнгги кунларда айрим маҳаллий ҳокимлар томонидан ходимларни “аҳолини рўйхатдан ўтказиш” тадбирларига иш вақтидан ташқари пайтда мажбуран жалб этиш ҳолатлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Меҳнат инспекцияси хабарига кўра, Бухоро шаҳар, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманларида шундай ҳолатлар содир этилган. Мазкур туман ҳокимликларига огоҳлантиришлар юборилган.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимлигига қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Инспекциясининг тушунтиришича, иш вақтидан ташқари иш — фақат ходимнинг ихтиёрий розилиги билан, ҳақ тўлаш — Меҳнат кодексининг 262-моддасига мувофиқ мажбурий.

Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тартиби:

— бир кундаги дастлабки 2 соат — камида 1,5 баравар;

— 2 соатдан ортиқ — камида 2 баравар;

— ноқулай меҳнат шароитида — ҳар бир соати учун камида 2 баравар.

619
0

Комментарии