• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 января 10:00

2025 йилда Ўзбекистонда 63 мингдан ортиқ фуқаро судланган, 420 дан ортиғи оқланган

Энг кўп жиноят ишлари Тошкент шаҳри, шунингдек, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятлари судлари томонидан кўриб чиқилган.

790
0
uznews.uz

2025 йилда мамлакатимиз жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 79 554 нафар шахсга нисбатан 63 177 та жиноят иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳисобот даврида 422 киши оқланди ва реабилитация қилинди. Энг кўп жиноят ишлари Тошкент шаҳри, шунингдек, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятлари судлари томонидан кўриб чиқилган.

Судланганларнинг умумий сони 63 340 кишини ташкил этди. Шундан 18 816 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 43 531 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 993 нафарига шартли ҳукм қилинган.

Судланганларнинг 55 829 нафари эркаклар ва 7 511 нафари аёллар, 23 973 нафари ёшлар, шу жумладан 2 431 нафари вояга етмаганлар, 2 830 нафари 60 ёшдан ошган шахслардир.

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланганлиги муносабати билан 8 085 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинди.

Шунингдек, 15 992 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ёки қайта малакаланди.

Кафолат хатлари бўйича 86 нафар шахсга, жумладан, ёшлар ва аёлларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Жазони енгилроғи билан алмаштириш механизмлари қўлланилиши натижасида 35 572 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 11 421 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Кўриб чиқилган жиноят ишларининг аксарияти фирибгарлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай ва ўтказиш билан қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, фоҳишахона сақлаш, тақиқланган экинларни етиштириш, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ.

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида судлар томонидан 45 323 та хусусий ажрим чиқарилиб, тааллуқлилигига кўра юборилган. Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 13 минг 224 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

10 423 нафар шахсга нисбатан 7 723 та жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди: 340 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг қарорлари бекор қилинди, 2 375 та иш бўйича қарорлар ўзгартирилди. Кассация тартибида 6 197 нафар шахсга нисбатан 5 505 та, назорат тартибида 6 587 нафар шахсга нисбатан 5 573 та иш кўриб чиқилди. Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 1 072 нафар шахсга нисбатан 915 та жиноят иши назорат тартибида кўриб чиқилган.

790
0

Комментарии