• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 января 09:57

Хитойдан мандарин ва ананас импортига 5 февралгача рухсат берилди - Карантин агентлиги

Хитойдан олиб кирилаётган мандарин ва ананас партиялари фитосанитария назоратидан ўтказилади: юклардан намуналар олиниб, амалдаги карантин талабларига мувофиқлиги текширилади.

432
0
uznews.uz

Аввалроқ, Ўзбекистон 20 та партияда зарарли организмлар аниқлангани сабабли Хитойдан мандарин ва ананас импортига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг маълум қилишича, Хитой карантин хизмати томонидан берилган фитосанитария сертификатлари асосида 5 февралга қадар мандарин ва ананас маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилади.

Барча юклардан белгиланган тартибда намуналар олиниб, фитосанитария талабларига мувофиқлиги бўйича назоратдан ўтказилади.

Агентликнинг яна бир бор таъкидлашича, мандарин ва ананасда аниқланган уч турдаги ҳашаротлар инсон саломатлигига хавф туғдирмайди, чунки ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари инсон организмига зарар етказмайди.

"Хитой томони билан фитосанитария талабларига мувофиқ маҳсулотлар импортини таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 2026 йилда Хитой ҳудудида Ўзбекистон фитосанитария талабларига жавоб берадиган боғлар ва қадоқлаш корхоналарининг янги реестри шакллантирилади," - дейилади хабарда.

432
0

Комментарии