• 12 190 сум
    49.05
  • 14 363 сум
    49.29
  • 162 сум
    1.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 190 сум
    49.05
  • 14 363 сум
    49.29
  • 162 сум
    1.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 30 января 18:56

Ўзбекистон ҳукуматида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича масъуллар тайинланди

Президент қарори билан Бош вазир маслаҳатчиси, Бош прокурор ўринбосари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.

408
0
Президент Администрацияси

Раҳмонов Отабек Турдимуҳаммадович бош вазирнинг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Нормуродов Баҳодир Зокир ўғли Бош прокурорнинг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Қурбонов Жалол Жабборович Иқтисодиёт ва молия вазирининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси девонхонаси мудири лавозимида ишлаган.

408
0

Комментарии