• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 30 января 18:29

Осиё кубоги футзал: Ўзбекистон терма жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 2-турда Австралияни 2 та тўп фарқи билан мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди.

785
0
t.me/Futsal_Uzbekistan

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида давом этаётган Осиё кубоги-2026 мусобақасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди. Гуруҳ босқичининг иккинчи турида жамоа Австралия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда австралияликлар ҳисобни очишди ва тезда ўртадаги фарқни оширишди, аммо Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари тезда жавоб қайтаришди ва биринчи бўлимдаёқ ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлишди.

Танаффусдан сўнг жамоа ўйинни ишончли тарзда назорат қилишди ва ўйин охирида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи голни уриб, учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Аввалроқ, "C" гуруҳининг дастлабки ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этган эди.

785
0

Комментарии