• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 января 19:26

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди - фото

Туркияда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Учрашув давомида бир қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

484
0
president.uz

Бугун, 29 январь куни Анқара шаҳридаги "Оқсарой" қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбарини Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ майдонида Фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилиб, ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

484
0

Комментарии