• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 января 14:53

Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чектирмоқчи бўлган шахс ушланди

Унга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

687
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда номаълум шахс чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилаётгани акс этган видео ижтимоий тарқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида, 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган ҳолда уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан М.К.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

687
0

Комментарии