• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 января 18:53

Шавкат Мирзиёев Туркияга расмий ташриф билан боради

Ташриф давомида президент Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишида ва қатор гуманитар тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.

746
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида.

Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор гуманитар тадбирларда иштирок этадилар.

746
0

Комментарии