• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 января 14:44

Тошкентда ўзаро жанжал пайтида Captiva ҳайдовчиси фуқарони автомашинасида судраб кетди

Ҳайдовчи эркакни машинада бир неча метрга судраб борган, сўнг бошқа автомобилга бориб урилган.

1077
0
Коллаж UzNews.uz

Тошкентда 2 нафар фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирили. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот ҳизмати маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 25 январь куни тахминан соат 17:30 атрофида Юнусобод тумани Олой бозори берк кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида 1976 йилда туғилган Б.А. ҳамда 1992 йилда туғилган С.П. ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган. Ҳодиса жараёнида фуқаро С.П. ўзининг Captiva автомашинасини бошқариш вақтида йўл четида турган Malibu автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

1077
0

Комментарии