Шавкат Мирзиёев Бош прокуратура ҳузуридаги департамент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ғаниевни лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
"А.Ғаниевни "тадбиркор"ларга солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича маслаҳат бергани учун бугуноқ ишдан бўшатиш топширилди," - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимджановни лавозимидан озод этиш ҳамда уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Солиқ қўмитаси раисига Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекциялари бошлиқларини лавозимидан озод этиб, вақтинча вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш топширилди.
Қўмита раиси Ф.Пўлатов ва комплаенс бўйича янги ўринбосари А.Солиевга коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, Тошкент шаҳар солиқ идоралари раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини қайта кўриб чиқиб, уларни ватанпарвар, ташаббускор ва янгиликка интилувчан ёш кадрлар билан алмаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, А.Солиев ва Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс бўйича ўринбосари этиб тайинланган М.Мирҳамидов пойтахтда яширин иқтисодиётга қарши муросасиз муҳитни яратишга масъул этиб белгиланди.
Комментарии