• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 09:47

Андижонда Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори пора билан қўлга тушди

У мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилади.

427
0
ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига киради ва мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

427
0

Комментарии