• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 14:14

Бухорода 18 млрд сўмлик криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

У 5 ой ичида 2407 маротаба савдо операцияларини амалга оширган. Натижада у жами 1,3 млн долларлик криптоактивларни ноқонуний равишда олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланган

332
0
uznews.uz

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати ҳузуридаги Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги ноқонуний крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди.

Олиб борилган ўрганишлар жараёнида маълум бўлишича, 2025 йилда Андижон вилоятида туғилган фуқаро муқаддам 26 миллиард сўмлик ноқонуний савдо операцияларини амалга оширгани учун Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси 3-қисми “а” банди билан жавобгарликка тортилган.

Суд томонидан унинг айбига чин дилдан иқрор бўлгани ва пушаймонлиги инобатга олиниб, 2025 йил август ойидан бошлаб унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо — озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Маълум бўлишича, 2025 йил апрель ойида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганига қарамасдан, у ноқонуний фаолиятини давом эттирган. Хусусан, 2025 йил 20 апрелдан 30 сентябрга қадар лицензия олмасдан Binance ва Bitget платформалари орқали 2407 маротаба савдо операцияларини амалга оширган.

Натижада гумонланувчи жами 1 373 824 USD миқдоридаги, қиймати 18 миллиард 167 миллион 415 минг сўмга тенг бўлган криптоактивларни ноқонуний равишда олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, мазкур миқдор жуда кўп миқдор деб баҳоланади.

Тергув давомида жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга тегишли банк картасидан 1 миллиард сўм нақд пул ечиб олиниб, бошқа шахсларнинг банк карталари орқали айлантирилгани, шунингдек, 757 миллион сўм гумонланувчи назоратида бўлган шахсларнинг карталарига ўтказилиб, кейинчалик криптобиржаларнинг номаълум ҳисоб рақамларига йўналтирилгани аниқланган.

Шунингдек, ашёвий далил сифатида олинган Redmi Note 11 Pro русумли мобил телефон кўздан кечирилганда, унда 15 га яқин электрон манзил мавжудлиги аниқланди. Телефондаги Binance иловаси орқали очилган ҳисоб ҳамёни орқали савдо операцияларини бевосита ўзи амалга оширгани тўлиқ тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов

332
0

Комментарии