• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 12:24

Ўзбекистонда Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури босқичма-босқич жорий этилади

Дастур доирасида кеча-ю кундуз ишлайдиган ихтисослашган бригадалар ташкил этиш, телемедицинани жорий этиш ва ЭКГ таҳлилида сунъий интеллектдан фойдаланиш кўзда тутилган.

276
0
UzNews.uz

"Ўткир юрак-қон томир ва сереброваскуляр касалликлар профилактикаси чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент қарорига кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб Stent for Life ва Action Plan for Stroke халқаро дастурлари асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури Ўзбекистон ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

Бунда:

• бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида йилига бир марта 30 ёшдан ошган аҳолини мақсадли тиббий кўрикдан ўтказиш;

• туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида инфаркт ва инсульт бўйича туну кун ишлайдиган бригадалар фаолияти йўлга қўйилади;

• ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш алгоритмлари жорий этилади;

• халқаро стандартлар асосида беморларнинг клиник маршрутлари (clinical pathways) ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

Тез тиббий ёрдам бригадалари телеметрик электрокардиографлар (Т-ЭКГ) ва сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади.

Шунингдек, белгиланган чора-тадбирлар қуйидаги асосий мақсадларга эришишга қаратилган:

• ўткир юрак қон-томир ва сереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш;

• 30 ёшдан ошган аҳолини ўткир юрак-қон томир ва сереброваскуляр касалликлар бўйича такомиллаштирилган мақсадли тиббий кўриклар билан тўлиқ қамраб олиш;

• шошилинч ҳолатларда юрак ва бош мия қон томирларида эндоваскуляр операциялар учун сарфлаш материаллари ва антитромботик дори воситалари билан қамраб олишни 100% га етказиш;

• ўткир юрак-қон томир ва сереброваскуляр касалликлардан ногиронликни 30 фоизга, эрта ўлим ҳолатларини 15 фоизга қисқартириш.

Туман ва шаҳарлардан туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига шошилинч ҳолатларда мурожаат қилган беморларга кўрсатилган тиббий хизматлар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 мартдан бошлаб республика тиббиёт марказлари мутахассислари ва хорижий экспертлардан иборат Юрак-қон томир ва сереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш кенгаши фаолияти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 апрелга қадар "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимида хавф гуруҳига киритилган ўткир юрак-қон томир ва бош мия қон-томир касалликлари бўлган беморларнинг электрон реестри ҳамда индивидуал соғломлаштириш режаларини шакллантириш жорий этилади.

Шунингдек, ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ва тез тиббий ёрдам хизмати учун ахборот тизими орқали узатиш, тез тиббий ёрдам бригадалари ва шифохоналар ўртасида реал вақт режимида маълумот алмашиш йўлга қўйилмоқда.

Ўткир юрак-қон томир ва бош мия қон-томир касалликлари билан оғриган беморларнинг клиник маршрутлари, жумладан, диагностика, даволаш, диспансер назоратига олиш жараёнлари рақамлаштирилиб, телемедицина йўлга қўйилади.

276
0

Комментарии