• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 января 10:34

Хоразмда маҳаллий аҳолини қўрқитиб, калтаклаган бир гуруҳ шахслар ушланди

Халқ орасида "Жомми Даритал," "Малиш" ва "Расул қилич" номлари билан танилган гумонланувчилар "кўча" муҳитини шакллантириб, фуқароларни қўрқитиб, жисмоний зўравонлик қилган.

425
0
Видеодан кадр

Хоразм вилоятида ўз атрофида ноқонуний "кўча" муҳитини шакллантириб, фуқароларни қўрқитиб, уларни зўравонлик билан назорат остида ушлаб туришга уринган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.

Жумладан, Урганч туманида яшовчи, танишлари ва ёшлар орасида "Жомми Даритал" лақаби билан танилган 30 ёшли Аҳмедов Жамол Маратович Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида бир йигитни тўхтатиб, турли баҳоналар билан ҳеч қандай сабабсиз калтаклаган.

Жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилиб, текширув бошланганидан сўнг, эркак унга руҳий ва жисмоний босим ўтказишга уринган. Шундан сўнг, Жамол Аҳмедов тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Уни кўздан кечириш чоғида ноқонуний равишда ёнида сақлаб юрган 3 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди ва олиб қўйилди.

Яна бир ҳолатда Боғот туманида яшовчи, "Миттивой" лақабли, муқаддам безорилиги учун судланган 29 ёшли Матсафоев Артур Бегандик ўғли бокс билан шуғулланишини жисмоний устунлик деб ҳисоблаган.

Жорий йилнинг 18 январь куни у 1998 йилда туғилган маҳаллий фуқарони шахсий суҳбатга чақирган. У келмагач, унинг уйига борган. Қаршилик кўрсатишига қарамай, уйга кириб, уни калтаклаб, қасддан тан жароҳати етказган.

Учинчи ҳолатда эса "Расул қилич" лақабли 35 ёшли хивалик Фарҳодбеков Расулбек Фарҳодбек ўғли киракашлик билан шуғулланган. 13 январь куни у Хива - Урганч йўналишида ишлайдиган таниш ҳайдовчини таъқиб қила бошлаган.

Унинг йўлини тўсиб, машинани тўхтатиб, машинадан тушиб, уни дўппослаган. Бу вақтда можарони ажратиш учун келган эркак ҳам калтакланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Жамол Аҳмедовга нисбатан қўшимча равишда ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) бўйича иш қўзғатилди.

Гумонланувчилар қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.

425
0

Комментарии