• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 января 09:27

Урганчда туҳмат, товламачилик ва фирибгарликда гумонланган икки блогер ушланди

Қўлга олинганларга ЖКнинг еттита моддаси бўйича айблов эълон қилинган.

894
0
Коллаж / UzNews.uz

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролардан келиб тушган бир қатор мурожаатлар асосида блогерлар Фурқат Рўзметов ва Азамат Авезовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув натижаларига кўра, уларга нисбатан қуйидаги моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди:

• 139-модда (туҳмат) 3-қисми "а," "г" бандлари;
• 165-модда 3-қисми "a," "в" бандлари (товламачилик);
• 168-модда (фирибгарлик) 4-қисми "а," "в" бандлари;
• 198-модданинг 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш);
• 228-модда 2-қисми "б" банди, шунингдек, 228-модда 3-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
• 229-модда (Ўзини ўзи бошқариш)
;• 244-6-модда 3-қисми "в" банди (ёлғон ахборот тарқатиш).

Мазкур жиноят иши доирасида Фурқат Рўзметов ва Азамат Авезовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида жабрланган фуқаролардан Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимига мурожаат қилиш сўралган.

894
0

Комментарии