Мазкур экспорт сифат, хавфсизлик ва талабларга мувофиқлик соҳаларида йиллар давомида олиб борилган пухта ва изчил ишларнинг табиий натижасидир. Nobel Pharmsanoat бу қадами билан нафақат янги бозорга чиқишни, балки Ўзбекистондан Европага йўналган экспорт салоҳиятининг муҳим қисмига айланишни мақсад қилган.
Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқликнинг табиий натижаси
Европа Иттифоқи фармацевтика соҳасида дунёдаги энг юқори сифат ва назорат стандартларига эга бозорлардан бири сифатида тан олинади. Nobel Pharmsanoat нинг Болгарияга амалга оширган ушбу экспорти Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш ёндашуви амалда ўз тасдиғини топаётганини кўрсатувчи муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.
Компания вакиллари бу жараён қисқа муддатли тижорий қадам эмас, балки узоқ йиллик сифат ва мувофиқлик йўлидаги изчил саъй-ҳаракатлар самараси эканини таъкидлашмоқда.
“Бу экспорт Ўзбекистонда Европа Иттифоқи стандартларига мос ишлаб чиқариш ёндашувимизнинг ифодасидир. Биз бу босқични манзил эмас, балки узоқ йўлнинг бошланиши деб биламиз ва уни барқарор тарзда ривожлантиришни кўзлаяпмиз. Nobel Pharmsanoat ушбу экспорти Ўзбекистон ишлаб чиқаришига бўлган ишончни оширмоқда.”
Nobel Pharmsanoat маълумотига кўра, Болгарияга амалга оширилган ушбу илк экспорт:
– Европа бозорига тақдим этиладиган янги маҳсулотлар,
– Европа Иттифоқининг турли мамлакатлари билан йўлга қўйиладиган ҳамкорликлари,
– Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш инфратузилмасини халқаро бозорларга йўналтирилган ҳолда мустаҳкамлаш каби узоқ муддатли мақсадлар учун пойдевор яратади:
Компания Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос, ишончли дори воситаларини ишлаб чиқаришни давом эттиришни ва ушбу ишлаб чиқариш қувватини, аввало Европа бозорига, шунингдек бошқа минтақаларга олиб чиқишни мақсад қилган. Ушбу экспорт орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган ишончни ошириш ва мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшиш кўзда тутилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Комментарии