Инфратузилмани тўлиқ янгилаш, рақамли технологияларни жорий этиш, барча иқтисодий ва назорат жараёнларини мувофиқлаштириш учун ситуатсион марказ ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу чора-тадбирлар яширин савдо улушини камайтириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва бозорлар фаолиятининг шаффофлигини ошириш имконини беради.
Реконструкция жараёнида солиқ тушумларининг ўсиши ва қонунийликнинг мустаҳкамланиши ҳам кутилмоқда. Куни кеча лойиҳа билан пойтахт прокурорининг биринчи ўринбосари Анвар Ўрмонов ва туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров танишди.
Комментарии