Тошкент шаҳрида айрим автобус йўналишларида йўл ҳаракати мураккаблиги ва кўча-йўл тармоғида ҳаракатланиш қийинлиги сабабли белгиланган жадвалдан четга чиқиш, жумладан, ҳаракатланиш оралиғини узайтириш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар берди.
Компания, шунингдек, енгил автомобиль ҳайдовчиларини мураккаб йўл шароитларини ҳисобга олишга, ўта заруратсиз шахсий транспортдан, айниқса, қишки шиналар билан жиҳозланмаган автомобиллардан фойдаланмасликка, шунингдек, тезлик режимига қатъий риоя қилишга чақирди.
Пиёдаларга қатнов қисмидан ўтишда эътиборли бўлиш тавсия этилди. Йўллардаги тирбандликни камайтириш учун шаҳар аҳолисига иложи борича жамоат транспортидан фойдаланиш ҳам тавсия этилмоқда.
Комментарии