• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 января 11:45

Ўзбекистонликлар кўпинча МИБ, ИИБ ва таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан шикоят қилишади

Ўтган йил давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан 5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ўтган давр мобайнида 7 та жиноят иши қўзғатилган.

591
0
UzNews.uz

Ўтган йили Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 5256 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 25,9 фоизга кўпдир. Шундан 5248 та мурожаат кўриб чиқилган, 8 таси кўриб чиқиш босқичида.

Агентлик статистик маълумотларига кўра, мурожаатларнинг 4842 таси жисмоний шахслардан, 414 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарияти суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳалардаги коррупция кўринишлари билан боғлиқ.

Мурожаатларнинг 282 таси давлат харидлари ва давлат буюртмалари, 281 таси тергов органлари хатти-ҳаракатлари, 260 таси товламачилик, фирибгарлик ва талон-торожлик билан боғлиқ.

Мурожаатларнинг салмоқли қисми Мажбурий ижро бюроси (252 та), ички ишлар (247 та), таълим (247) ва соғлиқни сақлаш (170 та) соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ.

Шунингдек, фуқаролар суд қарорлари, прокуратура хатти-ҳаракатлари, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилишлар бўйича фаол мурожаат қилишди.

Мурожаатларнинг аксарияти пойтахт аҳолисидан келиб тушган - 1745 та, Тошкент (497 та), Қашқадарё (481 та), Сурхондарё (429 та) ва Фарғона (365 та) вилоятларидан.

Бундан ташқари, 8 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 7 та жиноят иши ва 15 та маъмурий иш қўзғатилган.

591
0

Комментарии