• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 21 января 11:04

-15 даража совуқ ва қор: Ўзгидромет кескин совуқ ҳақида огоҳлантирди

22-24 январь кунлари қор кўринишидаги ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда.

818
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 22-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

22 январда, 23 январь куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22-23 январь кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

22-24 январь кунлари ҳарорат кечалари -3...-8 даража совуққача, кундуз кунлари -3...+2 даража; шимолда кечалари -12...-15 даража совуққача, кундуз кунлари -2...-5 даража совуққача пасаяди.

818
0

Комментарии