"Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ID-картани дастлабки расмийлаштиришда унинг чипига киритилган электрон рақамли имзо сертификати берилади. Ушбу хизмат бепул тақдим этилади.
Шу билан бирга, фуқаролар "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификатсиялашнинг ягона ахборот тизимида (OneID) автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Ушбу чора-тадбирлар миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттиришга қаратилган.
Комментарии