ДХХ ва ИИВ Навоий вилояти бўйича ўз хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан олтин қазиб олувчиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, 2025 йилнинг ёзида Навбаҳор тумани "Қалқонота" МФЙ ҳудудидаги Сармишсой тоғ тизмасида жойлашган ер майдонларида жиноий гуруҳ ноқонуний олтин қазиб олишни бошлаган.
Улар бир неча ой давомида ноқонуний фаолият олиб бориб, сунъий сув ҳавзалари ва чиқинди майдончаларини жиҳозлаган, таркибида олтин бўлган тоғ жинсларини йиғиш билан шуғулланган.
Улар ўз фаолияти давомида таркибида 9 кг 928 грамм олтин бўлган, умумий қиймати 15 млрд 551 млн 219 минг сўмлик тоғ жинсларини ноқонуний ўзлаштиришга улгурган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 196-1-моддаси 3-қисми "а" банди (ўта кўп миқдорда зарар етказган ҳолда рухсатномасиз фойдали қазилмаларни қазиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Комментарии