• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 сентября 2020

Тошкент вилоятида Бизнес Омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди

Шартнома асосида бажарилган ишлар учун  840.8  млн сўм маблағларни ундира олмаётган тадбиркорнинг иши ижобий ҳал қилинди.

1187
0
UzNews.uz

Бизнес Омбудсман матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар беришича, Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил – Бизнес Омбудсман Девонига Тошкент вилоятидаги Давлат объектларида қурилиш пудрат ишларини амалга оширган “Ozod building” МЧЖ таъсисчилари ва  вилоят хокимлиги капитал қурилиш бўйича “Ягона  буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси  билан тузилган шартнома асосида бажарилган ишлар учун  840.8  млн сўм маблағларни ундира олмаётганлиги юзасидан шикоят билан мурожаат қилиб мазкур маблағни ундиришда амалий ёрдам берилишини сўраган. 

Вакил Девони ходимлари томонидан ишнинг моҳияти тўлиқ ўрганиш натижасида  хақиқатда вилоят хокимлиги ҳузуридаги “Ягона  буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси  томонидан тадбиркорнинг хуқуқлари  поймол этилаётганлиги ҳолати асосли деган хулосага келинди ва мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. 

Жорий йил август ойида бўлиб ўтган суд муҳокамаси жараёнида томонларнинг ҳолат юзасидан фикрлари эшитилиб, суд томонидан Бизнес омбудсманнинг киритган даъво аризасини қаноатлантириш ва корхона фойдасига  “Ягона  буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси  ҳисобидан  840.8  млн сўм асосий қарз, 30.6 млн сўм устама жарима, бундан ташқари  суд муҳокамаси билан боғлиқ  харажатларни  қоплаш учун 17.4 млн сўм миқдорида Давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

1187
0