• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 сентября 2020

4 октябрдан умра ибодатини амалга оширишга рухсат берилди

Саудия Арабистони ҳукумати олти ой аввал тўхтатилган умра зиёратлари октябрдан эътиборан босқичма-босқич бошланишини маълум қилди. 

2078
0
muslim.uz

Жорий йилнинг 4 октябридан эътиборан маҳаллий зиёратчиларга умра ибодатини амалга оширишга изн берилади.

Маълум қилинишича, дастлаб Масжидул Ҳаромнинг 30 фоизи очилади, яъни кунига 6 минг киши кириши мумкин бўлади. 18 октябрдан эса Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади. 

Ноябрь ойида нафақат маҳаллий, балки хорижлик зиёратчилар ҳам умра амалларини адо этишлари мумкин. Шу ойдан эътиборан коронавирусга қарши чоралар қўлланган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжид Набавий тўлиқ очилади. 

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, коронавирус хавфи бўлмаган мамлакатлардан зиёратчиларни қабул қилиш босқичма-босқич бошланади.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси туфайли жорий йил апрель ойидан бошлаб умра сафари тақиқлаб қўйилганди.

2078
0