• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 15 января 14:50

Тошкентда яшовчи фуқаро $4000 қарзини қалбаки купюралар билан қайтармоқчи бўлган вақтида ушланди

Эркак танишидан қарзга пул олиб, уни сарфлаб юборган, кейин эса қалбаки купюралар билан ҳисоб-китоб қилишга уринган.

556
0
Департамент

Тошкент шаҳрида фуқаронинг 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, кейинчалик ўрнига сохта АҚШ доллари қайтарган шахс ушланди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам судланган фуқаро Р.Т. ўз таниши ишончига кириб, ундан 4 тонна помидор етказиб бериш баҳонасида 4 минг АҚШ доллари олганлиги аниқланган. Олинган пулларни у шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фуқаро Р.Т. қарзини қайтаришни истамай, танишига 40 дона 100 АҚШ доллари қийматидаги қалбаки банкнотларни берган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

556
0

Комментарии