"Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди, унга кўра пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи учун жарима миқдори оширилмоқда.
Энди ЎзР МЖтКнинг 185-1-моддасига кўра, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, жарима миқдори БҲМнинг 15 бараваридан (6,18 млн сўм) БҲМнинг 25 бараваригачани (10,3 млн сўм) ташкил этади. Амалдаги таҳрирга кўра, жарима БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача.
Қонунга кўра, пиротехника буюмлари пиротехника таркибининг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектлар ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар ҳисобланади.
Пиротехника буюмлари хавфли зонага, шу жумладан атроф-муҳитнинг шикастланиш даражасига қараб I-V хавфлилик синфларига бўлинади.
Ўзбекистонда пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, мамлакат ҳудудига олиб кириш, ташиш, ўтказиш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга фақат I хавфлилик даражасига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан рухсат этилади, II-V хавфлилик даражасига эга бўлганлари эса - тақиқланади.
Қонун 3 ойдан кейин кучга киради.
Комментарии