Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринишнинг олди олинди.
Хусусан, Юнусобод туманида фуқаролар Ш. Й. ва Э. А. фуқаро А. Б.га қалбаки 9 900 АҚШ долларини ҳақиқий 5 000 долларга сотиш чоғида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Комментарии