• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 января 12:13

Ўтган йили иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 248 киши ҳалок бўлган

2025 йилда корхоналарда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганлар статистикаси эълон қилинди.

420
0
UzNews.uz

Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, 2025 йилда республика бўйича меҳнат фаолияти билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.

Шундан 50 таси гуруҳли бахтсиз ҳодиса, 583 таси оғир оқибатли, 216 таси ўлим билан тугаган.

Иш жойидаги бундай ҳодисалар натижасида 961 киши жароҳатланган: 680 киши оғир, 33 киши енгил тан жароҳати олган, 248 киши ҳалок бўлган.

Ўтган йил давомида энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш (234 та), енгил саноат (47 та) ва транспорт (37 та) соҳаларида содир бўлган.

Ҳудудлар кесимида бахтсиз ҳодисаларнинг энг кўпи Тошкент (153 та), Тошкент ва Андижон (75 тадан) вилоятларида, энг ками эса Хоразм ва Сурхондарё (16 тадан) вилоятларида қайд этилган.

Оғир оқибатларга олиб келган меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 241 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

420
0

Комментарии