• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 января 10:09

Аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги қарийб 50 фоизга қисқариб, 462 млрд сўмни ташкил этди

2025 йил якунларига кўра, аҳолининг дебиторлик қарзи 49 фоизга - 908,8 миллиард сўмдан 462,9 миллиард сўмга камайди. Йил давомида қарздорлиги бўлган 70 минг истеъмолчи тармоқдан узилган.

539
0
UzNews.uz

2026 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун дебитор қарздорлиги 462,9 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖнинг 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги якуний ҳисоботида сўз боради.

Йил бошидан буён 800 млн куб метр ичимлик суви етказиб берилди, кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,34 трлн сўмни ташкил этди. Тўлов интизомининг яхшиланиши натижасида тўловларни йиғиш 978 млрд сўмга (1,3 баробар) ошиб, 4,3 трлн сўмга етди, онлайн тўловлар улуши эса 84 фоиздан 100 фоизга ошди.

Шу билан бирга, йил давомида қарздорлиги бўлган 70 минг истеъмолчи тармоқдан узилган, 148 мингта ҳолат бўйича 392 млрд сўмлик қарздорлик судларга оширилган.

Рейдлар давомида 11,2 мингта қоидабузарлик, жумладан, 4,7 мингта ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланиб, етказилган зарар 84,4 млрд сўмга баҳоланган, шундан 39,4 млрд сўми ундирилган.

Маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура органлари ва Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 445,9 млрд сўмга ёки 49 фоизга қисқартирилди. Масалан, 2025 йил 1 январь ҳолатига 908,8 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2026 йил 1 январь ҳолатига 462,9 млрд сўмни ташкил этди.

Таҳлилларга кўра, 1 млн сўмдан ортиқ қарздорлар сони 58,8 минг нафарга (46 фоиз) ёки 154 млрд сўмга камайган. Шунингдек, бир йилдан ортиқ қарзи бўлган истеъмолчилар сони 137,1 минг нафарга (32 фоиз) ёки 85 млрд сўмга камайган.

539
0

Комментарии