• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 сентября 2020

ДТМ тест натижалари бўйича маълумот берди

Барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган.

3203
0
UzNews.uz

Давлат тест маркази матбуот хизмати танлов натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2-сентябрдан 13-сентябргача, ҳудудга киришда тана ҳарорати 37°C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 17-сентябр куни ўтказилди.

Ҳозирда Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган.

Лекин жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20-сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда.

Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

“Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади”, - дейилади хабарда.

3203
0