• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 января 19:45

Тошкентда автобусда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

38 ёшли эркак маст ҳолатида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган.

814
0
t.me/KoDnu

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод суди жамоат транспортида ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.Х.га нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.

Маълум бўлишича, Ж.Х. 2025 йил 25 декабрь куни маст ҳолда 169-сонли автобусда пойтахтнинг Юнусобод тумани бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. У вояга етмаган йўловчи К.К.га нисбатан шаҳвоний ҳолатдаги номақбул ҳаракатларга йўл қўйган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбини тўлиқ тан олмади ва маст ҳолда бўлгани учун воқеа тафсилотларини эслай олмаслигини айтди.

Жабрланувчи вакилининг маълум қилишича, воқеа содир бўлган куни қиз унга қаттиқ стресс ҳолатида қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида гапириб берган ва эркак қаттиқ маст ҳолатда бўлганини таъкидлаган.

Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ж.Х.нинг айби тўлиқ исботланди, деган хулосага келди.

Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик) билан квалификация қилинган. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

814
0

Комментарии