• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 января 17:09

Қарийб 20 минг фуқарони умрага жўнатган ноқонуний сайёҳлик фирмаси фаолиятига чек қўйилди - видео

Икки йил давомида фуқароларни ноқонуний зиёратга жўнатиш билан шуғулланган сайёҳлик фирмаси қарийб 23 миллион доллар олган. Саудия Арабистонига келган фуқаролар оғир аҳволда қолган.

823
0
UzNews.uz

Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида Андижон вилоятида туғилган 41 ёшли аёл "Жалолқудуқ Авиатранс" МЧЖда норасмий равишда турагент бўлиб ишлаб, 19 547 нафар фуқарони ноқонуний Умра сафарига жалб қилгани аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур фирма 2024-2025 йиллар давомида фуқаролардан жами 22,8 млн. Давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси 1,8 млрд сўмдан ошган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш суммаси эса 15,3 млрд сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, ташкилот Саудия Арабистонига 534 нафар фуқарони юборган, улар кейинчалик оғир аҳволга тушиб қолган ва тегишли уй-жой билан таъминланмаган. Уларнинг барчаси махсус рейслар орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 14 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 13 нафар шахс қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

823
0

Комментарии